Психиатрияда шундай бир ташхис бор. Унинг номи – маниакал-депрессив психоз. Бу ҳолатни биполяр аффектив бузилиш деб ҳам аташади. Бунда маниакал ва депрессив ҳолатлар галма-гал намоён бўлади.
Мания – депрессияга тескари бўлган руҳий ҳолат. Бу пайтда беморнинг кайфияти юқори даражага кўтарилади ва у шўх-шодон бўлиб қолади, ҳазил-мутойибалар қилади, хатто қўшиқлар айтиб рақсга тушади, жисмоний фаоллиги ҳам кучайиб кетади (бир ҳафтадан буён қилинмай ётган ишларни бир кунда бажариб ташлайди), либидо кучайиб сексуал фаолллиги ошади, гапдон бўлиб қолади (бир неча кундан буён жим юрган одам энди оила аъзолари билан қизғин суҳбат қуриб бошлайди).
Унинг бу ҳолатидан кўнгли кўтарилган фарзандлари “Ойим депрессиядан тузалдирлар” деб ҳурсанд бўлиб юришади. Бироқ бу ҳурсандчилик узоққа бормайди. Бир-икки ҳафтадан кейин бемор яна депрессияга тушади, яъни маниакал давр тугаб депрессия даври бошланади.
Биполяр аффектив бузилишлар, яъни маниакал-депрессив психоз эндоген депрессиялар тоифасига киради ва бир босқичдан иккинчи босқичга ташқи таъсиротларсиз ўтиб туради. Бундай касалликни малакали психиатр ва тиббий психологлар даволашади.
Нега кайфият ўз-ўзидан бирдан кўтарилади-ю, кейин яна тушиб кетади
Улашиш: