“Ўзгидромет”: Жорий ҳафтада кутилаётган совуқлар мева ҳосилига таъсир қилади

Улашиш:

"Ўзгидромет”га ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, жорий ҳафтада Ўзбекистонда кутилаётган совуқлар туфайли мева ҳосилида муаммолар бўлиши мумкин.

“Февраль ойининг иккинчи ўн кунлигида ғайритабиий юқори ҳаво ҳарорати ҳисобига мевали дарахтлар, тут ва токнинг баҳорги вегетацияси ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 2,5-3 ҳафта эрта бошланди”, - дея маълум қилишмоқда синоптиклар.

Ўн кунликнинг биринчи ярмида республика ҳудудининг катта қисмида мевали дарахтларда ялпи куртакларини бўртиши ва очилиши бошланди. Ўн кунликнинг охирига келиб, эрта гуллайдиган мевали дарахтларни гуллаши бошланди. Республиканинг жанубида эрта гуллайдиган мевали дарахтларнинг гуллаши февраль ойининг биринчи ўн кунлигида бошланиб, иккинчи ўн кунликнинг охирига келиб, гуллаш ялпи бўлди.

“25-27 февралда кутилаётган совуқлар мевали дарахтларнинг ёзилган куртаклари ва гулларига зарар етказади”, - дея таъкидламоқда “Ўзгидромет”.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.