Ўзбекистонда ҳафта охирида об-ҳаво кескин совуқлашади

Улашиш:

Ҳафтанинг биринчи ярмида баҳорий илиқ ҳаво сақланиб туради. Ҳафта охирига келиб эса қишки об-ҳаво қайтади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

19-20 январда республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. 20 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қор ёмғирга айланади.

21 январда республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчилик кутилмайди, Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қор ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

22 январда об-ҳаво кескин ўзгара бошлайди. Республика бўйича қор ёғади, фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

23 январда ҳаво жуда совуқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража совуққача пасаяди, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқни ташкил этади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.