Қароқчилар томонидан ўғирлаб кетилган 317 ўқувчи қиз қутқарилди

Улашиш:

Нигерияда уч кун аввал қароқчилар томонидан ўғирлаб кетилган 317 нафар ўқувчи қиз озод қилинди. Бу ҳақда 28 февраль куни «Vanguard» газетаси хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, қизлар Замфара штатининг маъмурий маркази — Гусау шаҳрига юборилади. Ўқувчи қизлар учун тўлов тўланганлиги тўғрисида маълумот йўқ.

26 февраль куни Нигерия шимолидаги Жангебе шаҳрида бир гуруҳ қуролланган шахслар қизлар ўқийдиган давлат ўрта мактаб-интернатининг 300 дан ортиқ ўқувчисини ўғирлаб кетгани ҳақида хабар бергандик.

Хабарларга кўра, ярим тунда мактаб-интернатга йўлтанламас ва мотоцикллар келишган. Номаълум кимсалар давлат хавфсизлик хизмати кийимида бўлишган. Улар мактаб ўқувчиларини ташқарига олиб чиқишиб, машиналарга жойлашган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.