Малакасиз ҳайдовчилар машинасига махсус белги қўйилади

Малакасиз ҳайдовчилар машинасига махсус белги қўйилади

1 майдан бошлаб янги ҳайдовчилар ёхуд тажрибасиз ҳайдовчиларнинг автомобиллари махсус белги билан белгиланади. Бу Ўзбекистоннинг янгиланган йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган.

ЙҲҚдаги ўзгаришларга кўра, ҳайдовчилик стажи икки йилдан кам бўлган ёки ҳайдашни энди бошлаган, малакаси етарли бўлмаган ҳайдовчилар бошқараётган транспорт воситасининг орқасида ичига қора рангли баландлиги 110 мм бўлган ундов белгиси тасвири туширилган сариқ квадрат (150 мм томони) бўлиши керак. Трактор, ўзиюрар транспорт ва мототцикллар бундан мустасно.