Афғонистон мудофаа вазири уйига қилинган ҳужум пайтида тўрт киши ҳалок бўлди

Афғонистон мудофаа вазири уйига қилинган ҳужум пайтида тўрт киши ҳалок бўлди

Қобулда Афғонистон мудофаа вазири генерал Бисмилла Хон Муҳаммади уйига қуролли ҳужум уюштирилди.

Ҳужум натижада тўрт киши ҳалок бўлган, 20 га яқин киши жароҳат олган, деб хабар бермоқда Франс Пресс агентлиги хавфсизлик органи манбаларига таяниб.

Ҳужум пайтида қурбон бўлганлар ҳужум қилганлар орасидами ёки тинч аҳоли вакилларими, бу ҳақда аниқлик киритилмаган.  

Агентлик ички ишлар вазирлиги вакили Мирваис Станекзой берган маълумотга таяниб, ҳужум қилганларнинг барчаси йўқ қилингани ҳақида маълум қилди.

Бундан аввалроқ Қобул полицияси вакили РИА Новостига Афғонистон мудофаа вазири уйи олдида машина портлатилгани ва шундан кейин бир нечта қуролланган одамлар уйга киргани  ҳақида айтган эди.  

Хабарда айтилишича, ҳужум натижасида вазирнинг оила аъзоларидан ҳеч ким жабр кўрмаган.