Бензин нархи 15-ноябрга нисбатан пасайди — Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Бензин нархи 15-ноябрга нисбатан пасайди — Монополияга қарши курашиш қўмитаси

 Биржа савдолари орқали бензин сотиб олувчи кунлик харидорлар сони 3,7 баробарга ошди.
Жорий йилнинг 18-ноябр куни биржа савдоларига жами 4438,9 тн АИ-80 маркали бензин қўйилган бўлса шундан 3339,7 тн ёки 75%и сотилган. Бу ҳақда монополияга қарши курашиш қўмитаси хабар бермоқда.

 

Кўрилган амалий тадбирлар натижасида, 15-ноябрга нисбатан 18-ноябр куни АИ-80 маркали автомобил бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси 10 129 минг сўмдан 9 180,5 минг сўмгача пасайиб, 9% га арзонлашди, дейилади хабарда.

Ишлаб чиқарувчилар кесимида ушбу кўрсаткич қуйидагиларни ташкил этди:
Шунингдек, биржа савдолари орқали бензин сотиб олувчи кунлик харидорлар сони — 3,7 баробарга ошди (32 тадан 119 тага).