“Нафас етмаяпти”: Сурхондарёда чангли шамоллар одамлар соғлиғига қандай таъсир қилмоқда
Сўнгги йилларда Ўзбекистон жанубида, хусусан Сурхондарё вилоятида нафас йўллари касалликлари билан мурожаат қилаётган беморлар сони сезиларли даражада ошди. Маҳаллий шифокорлар бу ҳолатни иқлим ўзгариши, чанг бўронларининг кўпайиши, қурғоқчилик ва экологик мувозанатнинг бузилиши билан боғламоқда. Аҳоли эса кундалик ҳаётда чангли ҳаводан қочиб бўлмаслигини, бу эса соғлиқ учун тобора жиддий хавф..