Афсонавий футболчи Пеле вафот этди

Улашиш:

Афсонавий футболчи Пеле (Эдсон Арантис де Насименту) 82 ёшида вафот этди.

Бразилиялик футболчи 2021 йил сентябрь ойида саратон туфайли жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган эди. 2022 йил бошида Пеле кимётерапия амалиётини ўтаган. Сўнгги вақтларда унга кимётерапия ҳам ёрдам бермаётгани, унинг аҳволи ёмонлашаётгани хабар қилинганди.

Пеле — Жаҳон Чемпионатида уч марта ғолиб бўлган тарихдаги ягона футболчи (1958, 1962 ва 1970 йиллар).

ЖЧ ларида умумий ҳисобда 14 та ўйинда иштирок этиб, 12 та гол урган ва уларнинг 3 таси финалларга тўғри келади.

Пеле Бразилия терма жамоасида 92 ўйинда 77 та голга муаллифлик қилган (1957 йилдан 1971 йилга қадар). Унинг рекорди деярли 50 йил сақланиб турди ва яқинда Неймар томонидан такрорланди.

Клуб миқёсида собиқ футболчи «Сантос» шарафини ҳимоя қилган. Жамоа билан бирга Libertadores Кубоги ва Қитъалараро Кубок соҳибига айланган (1962 ва 1963 йиллар). Шунингдек, «Нью-Йорк Космос» жамоасида ҳам тўп сурган.

Пеле ФИФА комиссияси, World Соccер ва France Fooтбалл томонидан ХХ асрнинг энг яхши футболчиси деб тан олинган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.