Суперлига. “Бунёдкор” Жиззахда “Сўғдиёна”ни мағлуб этди

Суперлига. “Бунёдкор” Жиззахда “Сўғдиёна”ни мағлуб этди

Суперлига. “Бунёдкор” Жиззахда “Сўғдиёна”ни мағлуб этди

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 1-турида “Бунёдкор” 4 март, шанба куни “Сўғдиёна”га қарши баҳс олиб борди.

Жиззахда ўтган учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи бўлимда эса меҳмонлар ҳисобни очди. 71-дақиқада Игор Ивановичнинг узатмасидан сўнг Умид Султонов тўпни дарвоза томон аниқ йўллади. Ўйин охирига қадар шу ҳисоб сақланиб қолди ва “лочинлар” ғалаба қозонди.

Шу тариқа “Бунёдкор” мавсумни ғалаба билан, “Сўғдиёна” эса мағлубият билан бошлади.

“Сўғдиёна” — “Бунёдкор” 0:1

Гол: 0:1 — 71 Умид Султонов.

“Сўғдиёна”: 27. Милан Митрович, 8. Искандар Шойқулов (5. Аюбхон Нўмонов, 76), 9. Зенан Займович (7. Сердер Сердеров, 57) , 10. Жавоҳир Қаҳрамонов, 11. Жасур Ҳасанов (26. Улуғбек Абдуллаев, 78), 12. Хислат Халилов (32. Нодиржон Сойибов, 76) 14. Бобурбек Йўлдошев, 15. Тарик Исич, 22. Санжар Шоаҳмедов, 28. Станислав Андреев (6. Алишер Салимов, 76), 93. Марко Колакович.

“Бунёдкор”: 1. Суҳроб Султонов, 2. Алексей Носко, 4. Давронжон Эргашев, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Акбар Исматуллаев (10. Расул Йўлдошев, 76), 8. Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 11. Игор Иванович (17. Виктор Сотникау, 85), 15. Жасур Ҳакимов (99.Умид Султонов, 68) 22. Усмонали Исмоналиев, 33. Дониёр Абдуманнопов (29. Музаффар Олимжонов, 85), 34. Суҳроб Иззатов.

Огоҳлантиришлар: Бобур Йўлдошев  (26 ), Жавоҳир Қаҳрамонов (36), Санжар Шоаҳмедов (37), Марко Колакович (88).