Бугун кундузи Ўзбекистонга нам ҳаво массалари кириб келади

Бугун кундузи Ўзбекистонга нам ҳаво массалари кириб келади

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 13-18° илиқ, шимолда 9-14° илиқгача бўлади.

Пойтахтимизда бироз ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-17° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 7-12° илиқ атрофида бўлади.