«Мен учун Шавкат Мирзиёев президентликка энг лойиқ номзод» — Содиқ Сафоев президентлик сайловлари тўғрисида

Улашиш:

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев 4 март куни YouTube’даги «Alter Ego» лойиҳаси муаллифига берган интервьюсида президентлик сайловлари мавзусига ҳам тўхталиб ўтди.

Фото: «Sputnik»

Журналист Кирилл Альтманнинг «Президентликка ким энг лойиқ номзод?» дея берган саволига Содиқ Сафоев: «Давлат раҳбари лавозимига Шавкат Мирзиёевдан бошқа лойиқ номзодни кўрмаяпман», — дея таъкидлаган.

«Бу инсон ислоҳотларни бошлади, уларнинг локомотиви, ғоялар генератори. Менимча, унга кейинги муддатга янги мандат бериш Ўзбекистон келажаги учун ҳаётий аҳамиятга эга», — деб ҳисобламоқда Содиқ Сафоев.

Сенат раиси биринчи ўринбосарининг қўшимча қилишича, 2021 йилги Президент сайловлари олдинги йилларда ўтказилган ислоҳотларга баҳо берувчи референдум бўлади.

Аввалроқ Содиқ Сафоев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳақида гапиргани маълум қилинганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.