"Terabayt.uz" сайтининг хабар беришича, Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорлар учун янги интерактив хизмат ишлаб чиқилди. У орқали тадбиркорлик субъектлари ўтказилаётган текширув ҳақидаги ахборотни олиш имкониятига эга. Ушбу хизматлар барча фойдаланувчиларга бепул шаклда амалга оширилади.
Мазкур хизматдан фойдаланиш учун Telegram’даги @tekshiruvinfo_bot орқали корхона СТИРни сўров шаклида юбориш кифоя.
«Tekshiruv info bot» қўлланмаси:
- «@tekshiruvinfo_bot» манзили бўйича топинг ва «Старт» тугмачасини босинг.
- «Biznez info» каналига ушбу манзил орқали қўшилинг, каналга аъзо бўлинмаса бот ишга тушмайди.
- Корхона СТИР (ИНН) рақамини ботга юборинг ва текширув ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлинг.