Япониялик ярим ҳимоячи Кейсуке Хонда Озарбайжоннинг "Нефтчи" жамоаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Баку клуби маълум қилди.
34 ёшли футболчи янги жамоаси билан мавсум сўнггига қадар битим имзолади. Хонда "Нефтчи" сафига эркин агент мақомида келиб қўшилди.
Маълумот учун, Кейсуке фаолияти давомида ЦСКА, "Милан", "Виттес" ва "Ботафаго" каби жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Расман: Кейсуке Хонда "Нефтчи" аъзоси!
Улашиш: