«Мана сенга бола, деб ичимга тепарди». Зуҳра Солиева турмуш ўртоғи томонидан мунтазам калтаклангани ҳақида (видео)

Улашиш:

Актриса Зуҳра Солиева «Мирсодиқова билан» YouTube каналига берган интервьюсида ҳалигача Тошкентда ижара уйда яшаши, эрга тегиб, куйиб қолгани ҳақида сўзлаб берди.

«Тўйларга чиқаман, лекин Тошкентдан квартира сотиб оладиган даражада пул топмайман, бу биринчидан. Иккинчидан, эрга тегдим. Эрга тегиб, уй-жой қиламан, десам, у эр шунақа тушди, бор-йўғимни совурди. Ана шунда олардим. Эрим ҳам пулимни совурди, ҳам дилимни оғритди. Мен нега чидардим, битта бола бўлса буям босилади, ўзгаради, дердим. Бизда шунақа гап бор-ку. Битта бола бўлса, эрим босилади, деганларга айтмоқчи бўлган гапим: босилмайди! Бўлмагани бошидан билинади! ГАИга тушган жаримасини ҳам мен тўлардим, кийим-кечак олиб берардим, машинани бўлиб тўлашга олганман, ҳар ой 400 доллар тўлардим. Ўша пулларни ҳисобласам, эримни кетидан иккита уйнинг пули кетди», — дейди актриса.

 
"Қайнонам ҳам иккиюзламачилик қилди. Менга яхши гапириб, телефонда ўғлига ‘ур’, дерди. ‘Бир марта қачон бола қиламиз, бола хоҳлаяпман’, деганимда ‘Мана сенга бола!’, деб бачадонимга тепган", — дейди Зуҳра Солиева.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.