“Tashkent city” дирекцияси Мурод Назаровга жавоб қайтарди

Улашиш:

"Murad Buildings” компанияси асосчиси Мурод Назаровнинг “Tashkent city” ҳудудида ер ажратиш масалалари ноқонуний ҳал этилгани ҳақида фикр билдирганди. Тадбиркорнинг бу фикрлари тармоқ фойдаланувчилари орасида мунозарага сабаб бўлди.

“Tаshkent city” халқаро ишбилармонлик маркази дирекцияси “Murad Buildings” компанияси асосчиси Мурод Назаровнинг оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида ушбу ҳудудда амалга оширилаётган қурилиш объектларини хужжатлари тасдиқланмаганлиги ҳақидаги фикрига муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги “Республика ҳудудларида “Business city” замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3895-сон қарори ва 2018 йил 14 ноябрдаги “Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5577 сон фармонига мувофиқ “Tashkent city” халқаро ишбилармонлар маркази доирасида инвесторлар лойиҳаларни “fast-track” усули (бир  вақтнинг ўзида лойиҳалаштириш, харид қилиш ва қурилиш ишлари) билан “тайёр ҳолда топшириш” шартларида амалга оширишга руҳсат берилган.

Шунингдек, мазкур объектларни лойиҳалаштиришда Европа иттифоқи, Туркия, Корея ва Хитой давлатларининг замонавий қурилиш нормаларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқилиб, маҳаллий қурилиш нормаларига босқичма босқич мувофиқлаштирилган (адаптация) ҳолда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишмоқда.

“Tаshkent city” халқаро ишбилармонлик марказида жойлашган “Хилтон” меҳмонхонаси ва Конгресс-холл маркази 2019 йил декабр ойида, “Gardens Residence”, “Boulevard” турар жой мажмуалари тегишлича 2020-2021 йилларда ўрнатилган тартибда босқичма-босқич давлат қабул қилиш далолатномаси асосида фойдаланишга қабул қилинган.

“Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида амалга оширилаётган барча қурилиш ишлари Қурилиш вазирлиги ва бошқа масъул ташкилотлар томонидан ўрнатилган тартибда шаҳарсозлик нормаларига асосан олиб борилиши назоратга олиганлигини маълум қиламиз.

Шуни алоҳида эслатиб ўтамизки, “Murod Building” компанияси асосчиси Мурод Назаровнинг қурилишга руҳсат берувчи хужжатлар юзасидан билдирган фикрлари хақиқий ҳолатга тўғри келмайди ва асоссиз ҳисобланади”, дейилади дирекция хабарида.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.