Афғон қочқинлари борасида

Улашиш:

Сўнгги пайтларда Aфғонистонга қўшни давлатларга афғон қочқинларини қабул қилиш бўйича чақириқлар кўпаймоқда.

БМТ ҚОКБ ва баъзи Европа раҳбарлари вақти-вақти билан бу ҳақда гапиришмоқда. Хусусан, Aвстрия канцлери Себастьян Курц Ўзбекистон ўз ҳудудида афғон қочқинларини қабул қилиши нафақат мумкин, балки шарт деган иборани қўллади.

Aслида, бу тушунарли. 2015 йилдаги кенг кўламли миграцион инқироздан қутулиб, европаликлар қочқинларнинг янги оқимидан сақланишни хоҳламоқда. Ва улар Aфғонистонга қўшни давлатлар ҳисобидан вазиятдан чиқиб кетишга уринмоқдалар.

Ғарблик шерикларимиз афғон қочқинларини бизга юклашга уринишларида бир нечта жиҳатларни эътиборда четда қолдирмоқдалар.

1️⃣ Ўзбекистоннинг ҳеч кимни олдида мажбуриятлари йўқ. Aфғонистонлик қочқинларни жойлаштириш бўйича ҳеч қандай расмий қарор қабул қилинмаган.

❗️ Тошкент қочқинлар бўйича ҳеч қандай халқаро мажбуриятларни ўз зиммасига олмаган. Шу жумладан, БМТнинг қочқинлар тўғрисидаги конвенциясини имзоламаган (1951 й.).

2️⃣ Қочқинларни жойлаштириш бир қатор эҳтимолий хавфларни ўз ичига олади. Масалан, экстремистларнинг кириб келиши, гиёҳванд моддалар савдоси оқимининг кенгайиши, трансчегаравий жиноятларнинг кўпайиши.

Санитария, эпидемиология, экологик ва бошқа хавфлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

3️⃣ Молиявий нуқтаи назардан, қочқинларни жойлаштириш Ўзбекистон бюджети учун катта харажатларга олиб келади. Халқаро ёрдам ваъдаларига ишониб бўлмайди.

❗️ Бир вақтлар, қочқинларни қабул қилган Бангладеш ваъда қилинган $295 млн.дан атиги $47 млн. (16%), Туркия - $124,7 млн. (34%) олган. 

2010 йилда қўшни Қирғизистондан қочқинларни қабул қилиш Ўзбекистон бюджетига $50 млн.га тушди. БМТнинг улар учун айжратган инсонпарварлик ёрдами деярли ҳамма қочқинлар Қирғизистонга қайтганидан кейин кела бошлади.

4️⃣ Ўзбекистон, энг яқин қўшни сифатида, бефарқ эмас - Aфғонистондан одамларни эвакуация қилиш учун ҳамкор давлатларга ўз ҳаво ҳудуди ва аэропорт инфратузилмасини тақдим этмоқда. Шундай қилиб, биз 7 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилишга ёрдам бердик.

Айни вақтда бу энг мақбул ва оқилона ҳаракатлардир. ТИВнинг баёнотларига қараганда, бу Ўзбекистоннинг расмий позициясига тўлиқ мос келади.

Каналга аъзо бўлинг https://t.me/nigoh_01

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.