Ўзбекистонликларнинг қадам ташлаши учун келаси йилда 5.5 милллион доллар маблағ ажратилади. Фирибгарлардан эҳтиёт бўлиш колди холос

Улашиш:

Молия вазирлиги томонидан “Соғлом турмуш тарзи”  платформаси ишини қўллаб - қувватлаш учун  60 миллиард  сўм (5.5  миллион  доллардан  ортиқ)  маблағ йўналтирилади. Бироқ ,  бошқа  бир муаммони ҳал қилишга  тўғри келмоқда.  Айрим  фирибгарлар  юриш  билан  эмас, балким  турли хилдаги айёрона  усуллар билан  пул ишлашмоқчи.   

Маблағ ажратилиши  ҳақида Шавкат Мирзиёев  раҳбарлигида кеча бўлиб ўтган йиғилиш якунлари бўйича маълум бўлган. Тадбир давомида таъкидланишича, бугунги кунда платформадан 600 минг  киши фойдаланиб,   уларга 18 миллиард сўм тўланган.

Шуниси  қизиққи, 2022  йилнинг 1 январидан бошлаб  қадамлар учун пул тўлаш  тўлиқ Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади. Илгари  бу алкоголь ва  тамаки компаниялари учун махсус  тўлов ҳисобига амалга оширилган.

Эслатиб ўтамизки, платформа доирасида 18 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар кун давомида 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрса, электрон ҳамёнига 3 минг сўм  кўчирилади. Шу билан бирга, ҳар ойда бир марта  туман ва шаҳар миқёсида энг узоқ масофани босиб ўтган платформа фойдаланувчиси 300 минг сўм, вилоятлар кесимида – 500 минг сўм, республика миқёсида 1 миллион сўм олади.

Тўловлар бошланганидан кейин қизиқарли воқеалар  юз бера бошлаган. Бир неча ўзбекистонликлар бир ой давомида  илова орқали  1,8 млн сўм (300+500+1 млн. сўм) ишлаган. Ғолиблардан  яна бири 1,8 млн қадам (тахминан 1320 км), иккинчиси - қарийб 900 минг қадам (630 км дан зиёд) юрган. Таққослаш учун, Тошкентдан Бухорогача бўлган йўл 580 км, Тошкентдан Фарғонагача бўлган йўл - 315 км ни  ташкил қилади.

Шу билан бирга, Интернетда бундай иловаларни алдашнинг бир нечта қизиқарли ва осон усулларини топиш мумкин. Қуйидаги видеода улардан бири  кўрсатилган .

Натижада президент Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига Туризм ва  спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда 2022 йилнинг 1 январигача “Соғлом турмуш тарзи”  платформасини такомиллаштириш, шу жумладан фуқароларнинг ахборот тизимида муайян масофани ҳақиқий ўтишини тасдиқловчи механизмларни кўриб чиқишни топширган.

Энди эса янги ўзгаришларни кутиб, бундан кейин платформа қадамларни қандай санашини  баҳолаш  қолади  холос.   

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.