Тошкент кўчаларида "ғалати жонзотлар" ниқобида кезиб юрганлар кимлиги маълум бўлди — видео

Улашиш:

Тошкент кўчаларида одамлар ноодатий кийинган ҳолда кўчаларда айланиб юргани акс этган видеолавҳалар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ улар кимлигини аниқлади.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда хорижий фильм қаҳрамонлари каби, ноодатий кийинган одамлар пойтахт кўчаларини кезиб юргани акс этган видеолар тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ жамоатчилик ўртасида муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу ҳолат бўйича муносабат билдирди.
Унда қайд этилишича, ажабтовур кийимдаги шахслар ZorTV телеканали ижодкорлари томонидан суратга олинаётган янги кўрсатув қаҳрамонлари экани, уларнинг видеолари фуқаролар томонидан тасвирга олиниб, интернетда тарқатилгани айтилган.
"Фильм персонажлари акс этган видеолар кўплаб фикр-мулоҳазаларга сабаб бўлди. Ушбу кадрлар ZorTV телеканалининг янги – "Ўғирланган ниқоб" дастури учун тасвирга олинган. Шу муносабат билан ижодий гуруҳ жамоат жойларига чиқарилган. Баъзи юртдошларимиз буни бошқача талқин қилган. Яқин кунларда бу дастур ZorTV телеканалида эфир юзини кўради", - деди телеканал ходимларидан бири.
Тошкент шаҳар ИИББ фуқароларни одамлар ўртасида саросима келтириб чиқарадиган, асоссиз маълумот тарқатмасликка чақирди.
2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.