Форишда ковул плантациялари барпо этилмоқда

Улашиш:

Тадбиркор Бобомурод Хидиров Фориш туманидаги “Нурак” маҳалласи ҳудудидан 500 гектар ер олиб, ўз маблағи ҳисобидан маданий ҳолда ковул плантацияси барпо этмоқда. 

Шунинг ҳисобидан 30 та мавсумий иш ўрни яратилди. Айни кунда ушбу ерга ковул уруғлари экилмоқда.
Ковул бу оёғимиз остидаги хазина. Ковул ўсимлигининг келиб чиқишини Эрондаги Дашти Кавир чўли билан боғлашади. Ковул Франция, Италия, Жазоир, Кипр, Греция, Шимолий Америкада маданийлаштирилган. Юртимизнинг тоғ ён бағри ҳудудларида эса табиий ҳолда ўсади. Жумладан, Зомин, Ғаллаорол, Фориш, Шароф Рашидов, Андижон вилоятининг Чуст, Косонсой туманлари, Тошкент вилоятининг тоғолди ҳудудларида учратиш мумкин.
Ковул тугунчалари озиқ-овқат, фармацефтика саноатида дори тайёрлашда кенг ишлатилади. Тиб илмининг султони Ибн Сино ушбу наботот турини кўплаб хасталикларни даволашда қўллаган. Бугунги кунда жаҳон бозорида бир килограмм ковул тугунчаси 1,5 АҚШ доллари баҳоланади.
Тадбиркор Бобомурод Хидиров ўтган йилда Туркия ва Европа давлатларига 384 минг АҚШ доллари миқдорида ковул тугунчалари экспорт қилган эди. Бу йил эса 500 минг АҚШ долларига ковул тугунчалари экспорт қилмоқчи.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.