Ўзбекистонда энг жазирама йиллар аниқланди

Улашиш:

Метеорологлар Ўзбекистонда энг жазирама ёз кузатилган йилларни аниқлашган. Уларнинг айтишича, сўнгги 7 йил энг иссиқ йиллар бўлган.

Гидрометмарказнинг маълум қилишича, 2016 ва 2021 йиллар энг қайноқ даврлар бўлган. Бутун дунёдада рўй бераётган аномал иссиқ Ўзбекистонга ҳам таъсир қилмай қолмаган.

Масалан, ёз ва баҳор фаслларида аномал жазираманинг қайтарилиши кескин ўсган. Айниқса, Оролбўйи ҳудудларида сўнгги 5 йилда юқори ҳарорат рекорд даражага чиққан.

Оқибатда қурғоқчилик ва чанг-тўзон миқдори ҳам ошган ва кўриш 100-200 метргача ёмонлашган. Метеорологларнинг айтишича, глобал иссиқ ҳаво яна давом этади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.