Дарёда дам олаётган фуқаро нохуш ҳолатга тушиб қолди

Улашиш:

Кеча, 20 май куни Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тезкор бошқарув марказига Сирдарё дарёсидаги оролчада машинаси билан қолиб кетган фуқародан хабар келиб тушган.

Аниқланишича, бир фуқаро ўз автомобилида ҳордиқ чиқариш мақсадида дарёга бориб, сув сатҳи паст бўлгани сабабли, машинасини дарёнинг оролчасига олиб борган. Орадан бироз вақт ўтиб, дарёнинг сатҳи тўсатдан кўтарилиб кетганлиги боис, у ердан чиқа олмай қолган.

Воқеа жойига жалб қилинган Чиноз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари махсус техника ёрдамида автомашинани хавфсиз жойга олиб чиқишган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.