Мирзиёев давлат сектори ва бизнесни муқобил энергия манбаларига ўтказиш бўйича кенг кўламли дастурни эълон қилган

Улашиш:

Кеча бўлиб ўтган йиғилиш давомида Шавкат Мирзиёев давлат сектори ва бизнесни муқобил энергия манбаларига ўтказиш бўйича кенг кўламли дастурни эълон қилган. 

Хусусан, 2023 йилдан бошлаб хизмат кўрсатиш соҳасидаги бир қатор объектлари иссиқ сув ва ташқи ёритиш истеъмолининг камида 25 фоизини муқобил энергия ҳисобидан қоплатиш режалаштирилган. Шунингдек, давлат идоралари, таълим ва тиббиёт муассасалари фаол равишда қуёш коллекторларини ўрнатишни бошлайдилар. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Давлат сектори

Президент вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар ва маҳаллалар биноларини муқобил энергияга ўтказиш вақти келганини таъкидлаган. Вазирлик ва идораларга электр ва иссиқлик энергияси нархини камида 25 фоизга камайтириш дастурини ишлаб чиқиш топширилган.

Молия вазирлигига давлат муассасаларида энергия истеъмоли стандартларини ишлаб чиқиш, йил охирида эса харажатларни камайтирмаган раҳбарларга нисбатан чора кўриш тўғрисида таклиф киритиш топширилган. Шунингдек, вазирлик хорижий маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда иқтисодиётнинг барча тармоқларида ва ижтимоий объектларда энергия тежаш бўйича миллий дастурни ишлаб чиқиши керак.

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси

Президентнинг сўзларига кўра, 2023 йилдан бошлаб хизмат кўрсатиш соҳасидаги бир қатор объектлар иссиқ сув ва ташқи ёритиш истеъмолининг камида 25 фоизини муқобил энергия ҳисобидан қоплаши лозим.

Буларга қуйидагилар киритилган:

  • савдо ва кўнгилочар мажмуалари, боғлар, ресторанлар, меҳмонхоналар

  • супермаркетлар, дўконлар, бозорлар, омборлар

  • автомобилларга газ ва бензин қуйиш шохобчалари

  • аэропортлар, темир йўл ва автовокзаллар

  • хусусий таълим ва тиббиёт ташкилотлари

  • тижорат банклари ва уларнинг филиаллари.

Ижтимоий объектлар

Йиғилишда ижтимоий объектларда босқичма-босқич муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш муҳимлиги таъкидлангани. Масъулларга келгуси йилда бундай қурилмаларни ўрнатиш учун инвестиция дастури маблағларининг камида 15 фоизини йўналтириш топширилган.

Жорий йил охирига қадар 2107 та болалар боғчаси, 1000 та мактаб, 1071 та оилавий шифокорлар хоналари, поликлиника ва касалхоналар, 1000 та янги тиббиёт марказлари, 200 та санаторий ва бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларида қуёш панеллари ва сув иситгичларини ўрнатиш режалаштирилган.

Таълим

Мирзиёевнинг қайд этишича, Тошкентдаги Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети филиалида йилига 200 минг киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарадиган кам қувватли қуёш электр станцияси ўрнатилган. Бундан ташқари, 36 та сув иситгичининг ўрнатилиши йилига 2 миллиард сўмга яқин маблағни тежайди.

Президент Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ушбу амалиётни 2022 йил охиригача барча ОТМларда жорий этиш бўйича кўрсатма берган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.