Фарғонада ОИТС юқтирган аёл фоҳишалик билан шуғулланиб юргани аниқланди

Улашиш:

Ёзёвон туманида яшовчи М.А. исмли аёл яшаш хонадонида ғаразли ва паст ниятларда эркак ва М.Х. исмли аёлнинг жинсий эҳтиёжларини қондириши учун 150 000 сўм пул эвазига шароит яратиб берган.

Ушбу ҳолат Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Ёзёвон тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИБ ходимлари томонидан ўрганиш олиб борилганида М.Х. исмли аёл 2016 йилдан буён ОИТСга қарши курашиш марказида Д назоратда бўлиб, ОИВ инфекциясига чалинганини билиб туриб, бетартиб жинсий ҳаёт кечириб юргани маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.А га нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан, М.Хга нисбатан эса 113-модданинг 4-қисми билан айб эълон қилиниб, М.Х. процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда ОИТС юқтирган эркак жинсий алоқа қилиб юргани аниқланганди.

Тошкентда эса олий маълумотли стоматолог ОИТС юқтириб олганига қарамай, одамларни даволаб юрган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.