Гулистон шаҳрида ҳайдовчилар йўл талашиб муштлашиб кетишди (видео)

Гулистон шаҳрида ҳайдовчилар йўл талашиб муштлашиб кетишди (видео)

Скрин: Telegram

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги чорраҳада ҳайдовчилар йўл талашиб жанжаллашди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳодиса 31 декабрь куни Ўзбекистон шоҳкўчаси ва Хондамир кўчаси кесишмаларида содир бўлган. Воқеа жойига масъуллар етиб бориб, иштирокчилар шахсига аниқлик киритилган.

Ҳозирда масъуллар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Айбдорларга қонуний чора кўрилиб, қонун устуворлиги таъминланади.