Вояга етмаган қизнинг номусига теккан ИИБ ходими қамоққа олинди

Улашиш:

Ижтимоий тармоқлардаги Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига текканлигига оид хабарлар ўз тасдиғини топмоқда.

Унга кўра, профилактика инспектори бўлган ИИБ лейтенанти 13 ёшли қизни Бўстонлиқ туманидаги дала ҳовлиларнинг бирига олиб бориб, номусига теккан. Мазкур ҳолат жабрланувчининг қариндошлари шикоятини ўрганиш жараёнида инкор этиб бўлмас далиллар билан аниқлангани айтилмоқда.

Айни пайтда ИИБ ходими тизимдан бўшатилган ва унга нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Гумондор қамоққа олинган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.