Навоий вилоятида 400 млн сўмлик сохта пуллар мусодара қилинди

Улашиш:

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида бир гуруҳ шахслар сохта пул ишлаб чиқариш билан шуғуллангани маълум қилинди. Улар 400 млн сўмлик сохта пулларни сотмоқчи бўлган вақтда қўлга олинди.

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида сохта пул тайёрлаш ва ўтказишда гумонланаётган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Навоий вилояти ИИБ маълумотларига кўра, улар номинал қиймати 200 минг сўм бўлган қалбаки купюраларни чоп этган. Улар 400 млн сохта пулни ҳақиқий 160 млн сўмга алмаштираётган вақтда қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.