/* Kulrang matnlarni biroz to'qroq qilish (kontrastni oshirish) */ .ss_none a, .topmenu ul li a { color: #e0e0e0 !important; /* Och kulrangdan oqroq rangga */ } .about-widget p { color: #ffffff !important; /* Footer matnini to'liq oq qilish */ } .copytext { color: #cccccc !important; } /* Tugmalar fokus bo'lganda aniq ko'rinishi uchun */ a:focus, button:focus { outline: 2px solid #ffff00 !important; outline-offset: 2px; } Тошкентда автобус бетон тўсиққа урилиши оқибатида ҳайдовчи ва 3 йўловчи жароҳатланди » Sangzor.uz — O‘zbekiston yangiliklari va tahliliy maqolalar

Тошкентда автобус бетон тўсиққа урилиши оқибатида ҳайдовчи ва 3 йўловчи жароҳатланди

Улашиш:

Сергели туманида 184-сонли автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида аввал столбага, сўнг бетон тўсиққа урилди. «Тошшаҳартрансхизмат» ҳодиса оқибатида фақат ҳайдовчи, ЙҲХБ эса жами 4 киши жароҳатланганини маълум қилди.

14 август куни соат 15:40 атрофида Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Saz-Le 60 русумли автобус бетон устунга урилди, дея хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

Ҳайдовчи «12-автобус саройи» филиали тасарруфида бўлган Saz-Le 60 русумли, 184-сонли автобусни бошқариб келаётиб, бетон устунга урилган. Воқеага ҳайдовчининг руль бошқарувини йўқотиши сабаб бўлган.

«Тошшаҳартрансхизмат» маълумотларига кўра, автобусга у билан бир йўналишда ҳаракатланган тиркамали юк машинаси халақит берган. Шундан кейин ҳайдовчи автобусни аввал ўнг тарафдаги столбага, сўнг йўлни ажратувчи бетонли тўсиққа урган.

«Автобусдаги йўловчилар жароҳатланмаган, ҳайдовчи ўнг оёқ тизза пасти лат ейиш жароҳати билан 16-сонли Республика шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказига юборилган. Автобус техник шикастланган», — дейилади компания хабарида.

Бироқ ЙҲХБ ҳодиса оқибатида ҳайдовчи билан бирга яна 3 нафар йўловчи — 30 ёшли Б.Ф. ҳамда 2 ва 11 ёшли болалар жароҳат олиб шифохонага мурожаат қилганини билдирди.

Охирги пайтларда, хусусан, июль ойида пойтахтда янги автобуслар иштирокида қатор ЙТҲлар содир бўлди. Уларни қуйидаги ўхшаш хабарлар бўлимида ўқиш мумкин.