Эркак 55 килограмм гиёҳванд моддаларни автомобиль бензобаки ва газ баллонига яширган

Улашиш:

Контрабандачи 55 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддаларни “Мерседес” машинаси бензобаки ва газ баллони ичига яшириб, Тожикистондан Ўзбекистонга олиб ўтмоқчи бўлган.  

Тожикистон фуқароси бошқарувидан бўлган   автомобиль “Ойбек” ўтказиш пункти орқали мамлакатимизга ўтмоқчи бўлган. У мобиль ренгтен рамкаси орқали ўтаётганида, божхоначилар автомобиль бензобакида шубҳали белгиларни пайқаб қолишган.

Батафсил текширилганда аниқланишича, 49 та полиэтилен ўрама газ баллонида, 31та ўрама бензобакда яшириб қўйилган экан. Уларнинг ичидан 52 килограмм 877 грамм наша, 2 килограммдан ортиқ героин ва елим қутисига жойланган 950 грамм синтетик гиёҳванд моддаси топилган.

Айни дамда мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Божхона қўмитаси маълум қилишича,   йил бошидан буён қарийб 300 килограмм оғир   гиёҳванд моддалари мусодара қилинган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.