Болани урган педагог устидан текширув бошланди

Улашиш:

Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган «Лого билим» таълим марказида, педагог 2019 йилда туғилган тарбияланувчи М.Б ни урган ҳолда олиб бораётган машғулоти видеоси тарқалди.

Ҳолат юзасидан Болалар омбудсманига боланинг онаси Х.Д.нинг мурожаати келиб тушди. 

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди ва у юзасидан туман ИИБ томонидан бугун 5 декабр куни терговга қадар текширув ишлари бошланди.

Ўзига хос хусусиятларга эга бўлган болага нисбатан бундай педагогика зид ҳаракатларга йўл қўйган мутахассис ҳозирда ишдан бўшатилган бўлиб, унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни бормоқда, дейилади Болалар омбдусмани хабарида.

Ушбу ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.