Uzbekistan Airways компанияси самолётнинг Санкт-Петербург аэропортига қўниши туфайли жиддий зарар кўрган.
Эслатиб ўтамизки, 11 декабрь куни Нью-Йоркдан Тошкентга учаётган авиакомпания самолёти ўз хатти-ҳаракати билан бошқаларга таҳдид солган безори йўловчи туфайли захира аэродромга йўл олган ва Санкт-Петербургдаги “Пулково” аэропортига қўнган.
Содир бўлган воқеанинг айбдори – 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари томонидан рейсдан туширилган.
"Йўловчилар ва экипаж аъзоларининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солган ҳуқуқбузарга нисбатан безорилик моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди", – дея хабар берган ИИВнинг транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш Департаменти.
Самолётнинг мажбурий қўниши туфайли авиаташувчига етказилган зарар 22,2 минг долларга баҳоланмоқда.