Жорий йилда Тошкентда автобуслар иштирокида 100 га яқин авария юз берган

Улашиш:

Тошкентда шу йил давомида автобуслар иштирокида 94 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. 34 та аварияда жамоат транспорти ҳайдовчилари айбдор бўлган.

Бу автобус парклари ҳайдовчилари ва раҳбарлари билан учрашувда эълон қилинган. Тадбирни "Тошшаҳартрансхизмат" компанияси ўтказган.

Учрашувда фуқароларнинг ижтимоий тармоқлар ва ишонч телефони орқали келиб тушган танқидий мурожаатлари ҳам кўриб чиқилган. Ҳайдовчилар ва кондукторлар йўловчилар билан хушмуомала бўлишга, транспорт ҳаракати пайтида уяли телефонлардан фойдаланмасликка ва йўловчилар ташиш қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирилган.

Тадбир якунида компания раҳбарияти 11 нафар намунали ҳайдовчини пул мукофоти билан тақдирлаган. Автобуслардаги махсус QR-кодлар ёрдамида уларнинг иши йил давомида йўловчилар томонидан баҳоланган.

Эслатиб ўтамикиз, куни кеча еттита автобус ҳайдовчиси ҳаракатланиш пайтида телефонда гаплашгани учун ишдан бўшатилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.