Ўзбекистонлик оила Қозоғистондаги йўлда ҳалокатли автоҳалокатга учраган

Улашиш:

Қозоғистондаги трассада юк машинаси билан тўқнашув натижасида енгил автомобил ҳайдовчиси, унинг рафиқаси ва боласи ҳалок бўлган, иккинчи бола касалхонага ётқизилган.  

Қозоғистондаги Уральск-Атирау трассасида автоҳалокатда ўзбекистонлик оила ҳалок бўлгани ҳақида Ғарбий Қозоғистон вилояти полиция департаменти матбуот-хизмати маълум қилган.

Фожиа 20 январь куни соат 17:00 да (маҳаллий вақт) Уральск – Атирау трассасида, Акжайик тумани Самал посёлкаси яқинида юз берган.

"Дастлабки маълумотларга кўра, Mazda автомобилининг 40 ёшли ҳайдовчиси, Ўзбекистон фуқароси, рулда ухлаб қолиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб, DAF русумли юк машинаси билан тўқнашган. Олинган жароҳатлардан ҳайдовчи ва икки йўловчи-39 ёшли аёл ва 11 ёшли бола вафот этган. Яна бир йўловчи – 14 ёшли ўсмир касалхонага ётқизилди", деди полиция вакили Жанболат Жаншин.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар - бир оила аъзоси, Ўзбекистон фуқаролари. Ушбу ҳолат бўйича тергов бошланган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.