Қозоғистондаги даҳшатли автоҳалокатда ҳалок бўлганларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб келиш бўйича Президент тошириқ берди

Улашиш:

Қозоғистондаги даҳшатли автоҳалокатда саккиз ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида Telegram каналимизда хабар берган эдик. 

Ўзбекистон ФВВ содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан бирламчи маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 3 апрель куни соат тахминан 17:00 ларда Қозоғистон Республикаси, Актобе вилояти, Алгин туманидан ўтган Республика аҳамиятига эга “Самара-Шымкент” автомобиль йўлининг 678 км.да “Toyota-Alhpard” русумли ҳамда  “Volvo” русумли юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида, “Toyota-Alhpard” русумли автомобилида бўлган жами 8 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.


"Президентнинг топшириғига асосан, бахтсиз ҳодисада вафот этганларни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали Ватанга олиб келиш ва дафн этиш маросимларини ўтказиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилиб, керакли барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Фавқудодда вазиятлар вазирлиги масъуллари Қозоғистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб, бахтсиз ҳодисани келиб чиқиш сабабларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда", - дейилади баёнотда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.