Бекобод ИИБдаги ўлим ортидан бир киши қамоққа олинган

Улашиш:

Жорий йилнинг 19 июнь куни Бекобод шаҳар ИИБ биносига олиб борилган ака-укаларнинг бири вафот этгани ва бунда марҳумнинг оила аъзолари ИИО ходимларини айблаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, қўзғатилган жиноят иши доирасида бир ходим қамоққа олинган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур воқеа ортидан расмий муносабат билдирган ИИВ матубуот хизмати раҳбари Шохруҳ Ғиёсов «ички ишлар органлари билан боғлиқ ҳолатда одам вафот этиши, юзага келган вазиятдан қатъий назар фавқулодда ҳолат сифатида кўрилиши»ни билдирган эди. 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.