Африкадан мерос келишига умид қилган ўзбекистонлик уйини сотиб юборди

Улашиш:

Ўзбекистон фуқароси Нигерия давлатидан келадиган меросга умид қилиб, ўзи яшаб турган уйни 90 минг долларга сотган ва пулни мерос ваъда қилган шахснинг ҳисоб рақамига ўтказиб берган. Бу ҳақида Киберхавфсизлик маркази ходими Ҳамроқулов Умиджон маълумот берди.

 

Маълум бўлишича, жабрланувчи нигериялик фирибгарларнинг алдовига учган.

 

Аниқлик киритилишича, Ўзбекистон фуқаросига «катта мерос қолиши» ҳақида хабар келган. Бунинг учун қанчадир пул ўтказиши керак бўлган.

 

Ачинарлиси, жабрланувчи 90 минг долларнинг ҳавога учганидан хулоса қилмай, яна пул ўтказмоқчи бўлиб юрган. Сабаби, у ҳамон пулни ўтказиб берган одамдан жавоб келиши кутиб юрибди.

 

«Унга телефон қилган. Яъни, «мен камазчиман. Сенга қандайдир ҳужжатлар бериб юбориляпти. Мен шу ердаман. Менга 10 минг доллар ўтказ, мен чегарадан ўтиб олай» ёки «мана бу хизматга пул тўлаш керак экан» дея майдалаб майдалаб 90 минг (доллар) пулни ундириб олган», дейди Киберхавфсизлик маркази ходими.

 

Хабарда жиноятга кўрилган чора ҳақида айтилмаган.



2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.