Сурхондарё вилоятида юк машинасида қарийб 8 килограмм гиёҳванд моддалар топилган

Улашиш:

Сурхондарё вилоятида "Айритом" божхона постида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари юк машина кабинасида тахминан 8 килограмм афюн ва наша топишган.

Вилоят божхона бошқармаси хабар беришича, машинада 3 килограмм афюн ва 4,9 килограмм наша солинган 7 та ўрама топилган. Юк машинасини Ўзбекистон фуқароси бошқарган. Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

photo_2024-07-05_09-14-14.jpg

Айтиш керакки, Термиз туманидаги "Айритом" божхона пости Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги ягона ўтиш пункти ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида контрабанда олиб ўтилган уч юз метрлик туннел топилган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.