Сирдарёда ўлдирилган 13 ёшли қизнинг жасади топилди. Жиноятчини қидириш ишлари олиб борилмоқда

Улашиш:

Сирдарё вилоятида номаълум шахс ўсмир-қизни бўғиб ўлдирган ва жиноят жойидан яширинган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жиноятчини қидирмоқдалар.

Бош прокуратура матбуот-котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг сўзларига кўра, воқеа 3 июль куни содир бўлган. Сирдарё вилоятидаги квартиралардан бирида зўравонлик аломатлари билан вояга етмаган қизнинг жасади топилган.

Хабар қилинишича, соат 19:30 атрофида ишдан қайтган аёл "Шукрона" маҳалласида ижарага олинган квартиранинг яшаш хонасида 13 ёшли қизини топиб олган. У дарҳол шаҳар касалхонасига мурожаат қилган.

Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасида қизнинг ўлими бўйин органларининг сиқилиши, бўғилиш натижасида келиб чиққан механик асфиксия натижасида содир бўлганлиги қайд этилган.

Таъкидланишича, шу куни Сирдарё вилояти прокуратураси 97-модданинг 1-қисми ("Қасддан одам ўлдириш") бўйича жиноий иш қўзғатган. Жиноятчини қидириш учун ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тезкор гуруҳ тузишган. Тергов олиб борилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.