Сирдарёда дўкон сотувчиси 12 ёшли болани урди

Улашиш:

Бола сотувчидан QR кодли чек сўрагани учун калтак еган.

Ижтимоий тармоқларда 12 ёшли болани дўкон сотувчиси ургани акс этган видео тарқалди. 

Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 20 июль куни Болалар омбудсманига боланинг онаси Д.Ж. мурожаат қилиб, фарзанди (2011 йилда туғилган) Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги дўконда харид қилганда QR-чек сўрагани учун сотувчи болани ҳақоратлаб, бир неча бор унинг юзига урганини билдириб, сотувчига қонуний чора кўришни сўраган. 

Болалар омбудсмани сўрови асосида ички ишлар органлари томонидан болага нисбатан содир этилган қонунга зид ҳаракат ўрганилмоқда. 

Бу борада қўшимча маълумот берилади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.