Йил бошидан буён Ўзбекистонда 1,6 мингдан ортиқ одам йўл транспорт ҳодисаси учун судланган

Улашиш:

Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда "Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш" моддаси бўйича 1,6 мингдан ортиқ одам судланган.  

Олий суд матбуот хизмати маълумотларига кўра, судланганларнинг умумий сонидан 551 киши қамоққа ҳукм қилинган.

Таққослаш учун 2023 йилги маълумотлар ҳам келтирилган, яъни ўтган йили ушбу модда бўйича 3 325 киши айбдор деб топилган ва ҳукм қилинган, улардан 635 нафари озодликдан маҳрум этилган.

 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.