ЧИГИРТКА ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР
1. Чигиртканинг битта тўдаси 50-60 миллиарддан ортиқ бўлади. Улар экин-тикинга баравар ташланса, 200 тоннагача бўлган маҳсулотни еб битиради.
2. Чигиртканинг эркаги орқа оёқлари ёрдамида урғочисини ўзига жалб этиш учун тўрттагача мусиқани ижро эта олади. Албатта, бу фақат чигирткаларга хос бўлган мусиқа ҳисобланади.
3. Қадимда ҳам бу қумурсқа тури халқнинг ашаддий душмани саналган.
4. Чигиртка сўзи туркчадан таржима қилинганда, «сариқ» маъносини бераркан.
5. Дунёда чигиртканинг 10 000 га яқин тури бор.
6. Чигиртка Антарктидадан бошқа ер юзининг барча ҳудудларида яшайди.
7. Чигиртка тўдаси соатига 15-16 километр тезликда учади.
8. 1875 йили Америкада чигирткаларнинг жуда катта тўдаси пайдо бўлган. Улар Техас штатига йўл олганди. Аммо номаълум сабабларга кўра изсиз ғойиб бўлган.
9. Чигиртка тўдаси ерга қўнгач, бир-бирига танасини ишқалаган ҳолда узоқ туриб қолади. Шу тобда оёқларининг махсус нуқтаси орқали шундай ахборот юборилади: «Бир жойда роса емиш кўп экан. Ҳозир бу ерда овқат тамом бўлади. Зудлик билан тўдамиз билан ўша ёққа жўнашимиз керак…»
10. Чигиртка тўдаси баъзида овқат излаб дам олишларсиз 200-300 километр йўл босади.
11. Чигирткалар пиёда ҳам ёмон ҳаракатланмайди. Тўда бир кунда 15-20 километр пиёда йўл боса олади.
12. Айрим давлатларда чигирткадан таом тайёрлашади. Чигиртка парҳез таом ҳисобланади. Унинг таркибида оқсил миқдори кўп бўлади.
13. Чигиртканинг ранги ўзи яшайдиган ҳудуддаги шароит ва муҳитга боғлиқ бўлади.
14. Табиат қўйнида ёлғизликда умр кечирадиган чигирткалар ҳам бор. Улар очопат эмас. Меъёрни билади ва одамларга зиён етказишмайди.
15. Битта чигиртка тўдаси 1000 квадрат километр майдонни эгаллайди. Бу айрим давлатларнинг умумий майдонидан ҳам кўп демакдир.
16. Чигирткалар каннибал ҳисобланади. Манзилдан манзилга кўчиш жараёнида улар заифлашган қариндошларини еб битиради.
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади