ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

Улашиш:

ЧУМЧУҚ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

1. Ўзбекистонда бу қушнинг икки тури мавжуд. Уларнинг бири қор чумчуғи, иккинчиси уй чумчуғи. Қор чумчуғи фақат қишда учиб келади.

2. Ёши улуғ чумчуқнинг вазни 30 граммдан ошмайди.

3. Ер юзида тахминан 1 миллиардга яқин чумчуқ яшайди.

4. Чумчуқ ҳам худди ҳакка каби турли майда буюмларни ўғирлашга одатланган.

5. Агар ҳаёти хавф остида қолмаса, чумчуқлар ўртача 10 йил умр кўради.

6. Парвоз пайтида чумчуқнинг юраги дақиқасига 1000 мартагача уради.

7. Чумчуқ одамлар орасида яшай бошлаганига 10 000 йилдан ошган.

8. Бошқа қушлар каби чумчуқлар парвозда узоқ вақт қола олмайди. Нари борса 15-20 дақиқа учгач, чарчаб ерга қўнади.

9. Кабутарлар каби чумчуқлар ҳам ўзи учун жуфтни бир умрга танлайди.

10. Очликда чумчуқ икки кундан ортиқ яшай олмайди.

11. Чумчуқнинг панжалари юришга эмас, сакраб-сакраб ҳаракатланишга мослашган.

12. Чумчуқ йилига 2-3 марта тухум қўяди.

13. Чумчуқ боласи туғилгач, орадан 10 кун ўтиб парвоз қила бошлайди.

14. Чумчуқ ўта қўрқоқ қуш. У қаттиқ қўрқиб кетса, юраги ёрилиб ўлади.

15. Чумчуқнинг гўшти калорияга шу қадар бойки, гипертониклар, юраги хасталарга унинг гўштини ейиш тавсия этилмайди. Аммо қон босими, гемоглабини паст одамлар аксинча чумчуқ гўштини тез-тез истеъмол қилишлари керак. Чумчуқнинг гўшти танага битмас-туганмас қувват бағишлайди. Тушиб кетган гемоглабин катта тезликда кўтарилади, иммунитет мустаҳкам тортади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.