«Ўзбекнефтгаз» 15 сентябрдан бензин нархини арзонлаштирди

Улашиш:

«Ўзбекнефтгаз» компанияси ўзининг UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида сотилаётган Ai-92 маркали бензин нархини арзонлаштирмоқда. Нархлар бозор муносабатларидан келиб чиқиб шакллантирилади. 

Хабар берилишича, 15 сентябрь кунидан бошлаб АЁҚШлардаги импорт қилинган Ai-92 маркали бензиннинг нархи 6000 сўмдан 5500 сўмга, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг Ai-92 маркали бензинининг нархи эса 5800 сўмдан 5500 сўмга арзонлаштирилади.

«Бундан кейин ҳам корхона томонидан нефть маҳсулотларининг истеъмолчиларга сотиш нархларини бозор муносабатларига тўлиқ таяниб шакллантириб борилади, уларнинг таннархи тушганда нархлар албатта арзонлашади», — дея маълум қилди UNG Petro директори Мирзоҳид Мусаев.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.