Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво оқими келмоқда — «Ўзгидромет»

Улашиш:

27 октябрда республиканинг шимолий туманларига, 28-29 октябрда бутун Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа қисми (Москва области)дан Волгабўйи орқали совуқ ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати хабар берди. 

27-28 октябрда Ўзбекистон бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги 17-22 м/с.гача кучайиши мумкин.

28-29 октябрда ҳаво ҳарорати кечаси 0-3° даражагача пасаяди, айрим жойларда 1-2° совуқ бўлади, кундузи 10-13° даража илиқ бўлади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.