Умра сафарига жўнатишни ваъда қилган шахсга жиноий иш қўзғатилди

Улашиш:

2020 йил 15 октябрь куни Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу йил февраль ойида Наманган шаҳридаги авиакассалардан бирида ишловчи шахс унинг ишончига кириб, ўзини ва ота-онаси ҳамда турмуш ўртоғини «Умра хаж сафарига» юборишини айтиб, 12.950 АҚШ долларини олган ва ҳозирги кунга қадар алдаб келаётганлигини маълум қилган. Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, аёл ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан унга нисбатан чора кўришини сўраган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.