Машинани қулфлашни унутманг

Улашиш:

2020 йил 14 ноябрь куни Наманган шаҳрида яшовчи 21 ёшли фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра 13 ноябрь куни уйининг олдида турган «Дамас» автомашинасининг орқа эшигини қулфлашни унутган. Бундан фойдаланган номаълум шахс автомашина салонида бўлган нархи 700.000 сўмлик телефон аппаратини ўғирлаб кетган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, Наманган вилояти ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ 2-отряд сафдор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи 20 ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 25 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.