32.600.000 сўм қаерда қолди?

Улашиш:

2020 йил 6 октябрь куни Наманган вилояти Чортоқ туманида яшовчи 1981 йилда туғилган фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилди, дея хабар берди Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Унда шу йил июль ойида, муқаддам Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан судланган фуқаро унинг ишончига кириб, 7 бош молини 75.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, 42.500.000 сўм бериб қолган, 32.600.000 сўм пулини ҳозирги кунга қадар бермай, алдаб келаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 4 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.