Наманганда 19 ёшли қиз ва унинг йигитига жинсий алоқа учун шароит яратиб берган қўшмачи аёл ушланди

Улашиш:

Наманганда қўшмачи аёл 19 ёшли қиз ва унинг йигитига жинсий алоқа учун шароит яратиб берди. Бу ҳақда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 2020 йил 13 декабрь куни Давлатобод тумани Ички ишлар бошқармаси ҳуқуқ профилактика бўлими инспектори томонидан ўтказилаётган «Антитеррор-тозалаш» тадбири давомида Наманган шаҳрида яшовчи 1969 йила туғилган аёл яшаш хонадонида 200 000 сўм пул эвазига Андижон шаҳрида яшовчи 2001 йилда туғилган қиз ва Наманган шаҳрида яшовчи 1995 йилда туғилган фуқароларни жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.