Наманганда 3 киши Қирғизистон ароғидан заҳарланиб, вафот этди, бу биринчиси эмас!

Улашиш:

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида Қирғизистонда ишлаб чиқарилган ароқни истеъмол қилган 12 киши заҳарлангани, улардан 2 нафари вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Айни вақтда ушбу ароқдан вафот этганлар 5 нафарга етди. Бу ҳақида Qalampir.uz манбаси хабар бермоқда
Фуқаролар Қирғизистон Республикаси аксиз маркаси ёпиштирилган “Градусник” номли спиртли ичимлик истеъмол қилгани оқибатида шифохонага ўткир захарланиш ташхиси билан Тўрақўрғон тумани Шошилинч тиббий ёрдам марказига ётқизилган.
Кўрсатилган муолажаларга қарамай, заҳарланганларнинг жами 5 нафари ҳаётдан кўз юмган. 
Қайд этилишича, ушбу ароқни бошқа-бошқа давраларда истеъмол қилганлар.
Айни вақтда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳолат бўйича Жиноят иши қўзғатилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.