33 миллион сўмгача фоизсиз кредит олиш учун қаерга мурожаат қилиш мумкин?

Улашиш:

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг 1-ўринбосари Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси масъуллари билан учрашди.

Учрашув Жиззах вилоят Савдо - саноат палатасининг хизмат хоналарини кўриш, уларга яратилган шарт-шароитлар билан танишишдан бошланди.

Алоҳида таъкидландики, 2021 йилдан бошлаб ҳудудларда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва уларни касб-ҳунарга ўқитишнинг янги тизими жорий этилади.   

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4862-сонли қарорига мувофиқ, ушбу мақсадлар учун 2021 йил 45 млн доллар ажратилиши, шунингдек, ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ҳар бир вилоятга 100 миллиард сўмдан кредит маблағлари йўналтирилиши белгиланган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини сифатли ташкил этиш, “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ҳудудларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш, “ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини кенгайтириш, шу орқали ёшлар бандлигини таъминлаш, "Ёшлар: 1+1" дастури доирасида ўқитиш масаласини тўлалигича Савдо-саноат Палатаси мувофиқлаштириши лозимлиги юзасидан алоҳида топшириқ берилди ҳамда ушбу тизимнинг моҳияти Самарқанд вилояти, Булунғур тумани мисолида тушунтириб берилди. 

 

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси

Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси

матбуот хизмати

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.